Сервис

Кафолат

Кран чиқарилиш санасидан 24 ой давомида, аммо эксплуатацияга киритиш пайтидан 18 ойдан кўп бўлмаган муддатгакранларга кафолат берилади.

Кран ва металлконструкциялари узелларини ишлаб чиқариш

Кран ва енгил металлконструкцияларни таъмирлаш учун узелларни лойиҳалаштириш, тайёрлаш ва етказиб бериш. Буюртмачининг чизмалари бўйича тайёрлаш мумкин. Келгуси лойиҳалаштириш учун ўлчамларни ўлчаб олиш учун мутахассиснинг жойига бориш хизмати қўшимча равишда тақдим этилади.

Частота ўзгартгичларини монтаж қилиш

Чорпоя ва кўприк кранларига частота ўзгартгичларини танлаб олиш, монтаж қилиш ва созлашни бажарамиз.

Кранларни радиобошқариш

Кранни радиобошқарув режимига ўтказиш ва радиобошқарувнинг тугмали ёки джойстикли пультларини ўрнатиш.

SmartCraneмониторинг қилиш тизими

SmartCrane кранниэксплуатация қилиш, асосий узелларнинг ҳолати, ходимларнинг иши тўғрисидаги маълумотларни тўплайди. Мониторинг қилиш тизимисизларга кранларни диагностика қилиш ва техник хизмат кўрсатишни режалаштириш, ҳар томонлама ўйланган бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини беради

Ишлаб чиқариш ва етказиб бериш

Кранларни 3-6 ой ичида тайёрлаб берамиз. Бутловчи материаллар ва компонентлар сифатининг кириш назоратини бажарамиз. Дунёнинг исталган шаҳрига етказиб берамиз.

Монтаж ва демонтаж қилиш

Қисқа муддатларда янги кранни монтаж қилиб берамиз. Зарур бўлгандадемонтаж қиламиз ва янги объектга кранни кўчириб берамиз.

Техник хизмат кўрсатиш

Малакали механиклар ва усталардан иборат бизнинг шахсий сервис хизматимиз техник,кафолат ва кафолатдан кейинги хизмат кўрсатиш бўйича ишларни амалга оширади.